Қозоғистонда сув захираларини бошқаришда СИ жорий этилади

Қозоғистонда сув захираларини бошқаришда СИ жорий этилади

Қозоғистонда сунъий интеллект технологиялари асосида ишловчи сув захираларининг бошқариш тизими ишга туширилади. Ташаббусда Миллий Фанлар академияси олимлари иштирок этади. Дастур сув тақчиллигига барҳам бериш, сув балансинии аниқ прогноз қилиш, захиралар тақсимотини такомиллаштиришга, шунингдек, қурғоқчилик ва сув тошқинлари олдини олишга қаратилган. Тизим турли манбаларга интеграция қилинган ва асосли бошқарув қарорлари қабул қилиш имконини беради. Олимлар ҳамда Сув захиралари ва ирригация вазирлиги ходимлари DeepBas пилот лойиҳасини ишаб чиқиш ҳақида келишиб олди, унинг ишлаш тамойилларини муҳокама қилди.

Нуржан Нуржигитов, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазири:

– Биз учун бу лойиҳа жуда муҳим. Миллий Фанлар академияси ёрдамида уни кўнгилдагидек шаклда амалга ошира оламиз, деб ҳисоблайман. Бундан ташқари, хитойлик ҳамкаасблар билан бирга тизимни такомиллаштирамиз.

Қозоғистон сув тежовчи  технологияларига субсидияни кўпайтиради

Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон қишлоқ хўжалигида сувни тежаш технологияларига эътибор қаратяпти. 2030 йил охиригача мамлакатда бундай технологиялар ишлатиладиган далалар майдони бир ярим миллион гектарга етиши кутиляпти. Бу эса ишлатиладиган сувнинг учдан бир қисми - 2 миллиард куб метргача оби-ҳаётни тежаш имконини беради. Ҳозир тежамли технологияларга ўтганларга давлат ёрдами бериляпти. Келгуси уч йил давомида субсидиялар учун 214 миллиард тенге маблағ ажратилади. Давлат раҳбари топшириқларини доирасида, ўрни қопланадиган харажат улуши 50 фоиздан 80 фоизгача ортади. Сув олишга ишлатиладиган инфратузилма ҳамда суғориш тизимлари харид қилиш ва ўрнатишда субсидия берилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси