Дунё келажагини муҳокама қилиш ва истиқболларни
тахмин этиш учун Қозоғистон пойтахтига 20 дан зиёд давлатдан бир ярим минг делегат келди. Улар қаторида олимлар, футурологлар, иқтисодчилар,
жамоат ва давлат арбоблари, замонавий инновация ва технологиялар пешқадамлари,
матбуот вакиллари бор. Connected – 2024 халқаро конференциясида улар биргаликда
ишлашди. Икки кун давомида экспертлар дунёда уйғунликка эришиш борасида фикр
билдиради, замонавий чорловларни таҳлил этади.
Питер Франкопан, Оксфорд
университети профессори, Буюк Британия:
- Ўтмишга қарасак, янги технологиялар янги
бойлик ва янги бошлиқларни яратишини кўрамиз.
Савдо усуллари бировлар учун фойдали, бошқалар учун зарарли бўлган. Менинг «Ипак йўли» китобимни ўқиб чиқсангиз
бундай тармоқлар ҳақида кўп, деярли ҳамма нарсани билиб оласиз. Биз ҳозиргина
сунъий интеллект ва у дунёни қандай қилиб яхши томонга ўзгартириши мумкинлиги
ҳақида гаплашдик. Ва уни зарарсизлантириш йўлларини муҳокама қилдик. Бундай
тадбирларда қизиқарли фикрларни, маърузачи ва мутафаккирларнинг изланишларини
тинглаш мумкин.
Конференциядаги
асосий мавзулардан бири – таълимдаги уйғунлик орқали инсон капиталини
ривожлантириш. Масалан, Қозоғистонда дунёнинг 23 та етакчи илм даргоҳи иш
бошлади, икки давлатга яроқли дипломлар тизими кенгайиб боряпти. Алькей
Марғулан номли Павлодар педагогика университети Туркиянинг Тўқат Ғазиоўманпаша
университети билан, Қўрқит ота номли Қизил Ўрда университети Москва авиация институти
билан шу тарзда ишлаяпти. Қизил Ўрдада профессионал кадрлар тайёрланади, сунъий
интеллект ва космик технологиялар бўйича қўшма изланишлар амалга ошириляпти.
Дмитрий Козорез, Москва Авиация института проректори:
- Битирувчиларга Қизил Ўрда олий
таълим даргоҳи ва МАИ дипломлари берилади. Улар айти-соҳада ҳам, қишлоқ хўжалиги, саноат ишлаб чиқаришида меҳнат қилади, кучли кадрлар учун ҳамма
томонга йўл очилади. Амалиётдан ўтиш учун улар 3-курсда Москвага, лаборатория базамизга кетишади, қайтиб келишганидан кейин эса ҳаммалари маълум муддат Қизил Ўрдадаги
корхоналарда ишлашади, тажриба орттиришади.
Абдумалик Сарманов таржимаси