Қозоғистонда
иқтидорли болаларга мўлжалланган биринчи «ABAI ULTTYQ MEKTEBI» очилди. 900 ўринли янги таълим даргоҳи Давлат раҳбари
топшириғига кўра Алматида бунёд этиляпти. Режага кўра, у келаси йили ўқувчилар учун эшикларини очади. Мактаб буюк қозоқ мутафаккири фалсафасига
асосланган. У ўзида «бешта қадрият» ғоясини акс эттиради. Унда
давлат тили ва адабиёти чуқур ўрганилади.
Гулсила Муздибекова, Қозоғистон
Республикаси Маориф вазирлиги Ўрта
таълим қўмитаси бошқарма бошлиғи:
- Бундай таълим даргоҳлари мамлакат таълим
тизимини ривожлантиришга, ёш авлодда маънавий-маърифий қадриятларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. «ABAI ULTTYQ MEKTEBI» замонавий таълим майдонида
рақобатбардош ёшларнинг маърифат марказига айланиши кўзда тутилган. У Давлат раҳбарининг «Ҳалол азамат» концепцияси ва Абайнинг «Комил инсон» фалсафаси
асосида ватанпарвар ёшлар авлодини тарбиялашга хизмат қилади. Бугунги кунда қозоқ тили ва бир қанча хорижий
тилларни чуқур ўрганишга эътибор қаратувчи «ABAY-Programme» ягона дастурини ишлаб чиқиш бўйича иш бошланди.
Ушбу мактаб ҳудудида ўқувчилар учун пансион,
Ўқитувчилар уйи, кутубхона, замонавий спорт мажмуаси, иссиқхона ва бошқа объектлар қурилиши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

