Қозоғистон Президенти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган
56-халқаро химия олимпиадаси ғолибларини қутлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз телеграммасида
таъкидлашича, мамлакат терма жамоаси учинчи марта ушбу нуфузли беллашувларда юқори
кўрсаткичлар намойиш этди. Давлат раҳбари ўқувчилар иккита олтин, битта кумуш ва
битта бронза медал олишгани,
мамлакат таълим тизимининг халқаро даражада рақобатбардошлигини,
нуфузга ва обрў-эътиборга эгалигини исботлаганини тилга олди. Президент
ёш иқтидорларга илм-фан чўққиларини эгаллашни тилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси