Қозоғистонда судьяларнинг масъулияти оширилади. Парламент палаталарининг қўшма йиғилишида суд тизими ва судьялар мақоми билан боғлиқ қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар биринчи ўқишда маъқулланди. Конституциявий қонун суд ажримлари сифати бўйича комиссияни қайта шакллантирилади. Суд жараёнидаги ҳар бир қўпол қоидабузарлик юзасидан судьяга тегишли интизом чораси кўрилиши мумкин. Суд ҳакамлари ваколати кенгайтирилади. Бу эса қонунбузарликларга қарши самарали ишлаш имконини беради. Судьяларнинг касбий вазифасини қандай бажараётгани ҳозиргидек ҳар йили эмас, 3 йиллик ишлари натижасида кўриб чиқилиши кўзланган.
Нұрлан Бекназаров, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:
- Бош мақсад суд жараёнининг адолатли бўлишини таъминлашдан иборат. Низолар одиллик билан ҳал қилиниши лозим. Судьялар билимини ҳам, масъулиятини ҳам ошириш керак. Судьялар ишини баҳоловчи суд ҳакамлари бор, унинг фаолиятига ижобий ўзгаришлар киритилди. Талабчанлик ортди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.