Малайзия билан қўшма лойиҳалар борасида келишув тузилди

Малайзия билан қўшма лойиҳалар борасида келишув тузилди

Бугун Астанада икки давлат бош вазирлари иштирокида Қозоғистон-Малайзия бизнес-форуми бўлиб ўтди. Томонлар унинг доирасида 350 миллион доллардан зиёд келишувлар имзолади. Эндиликда давлатлар ислом молияси ва савдони ривожлантириш,  озиқ-овқат саноати,  тоғ-кон саноати,  олтинни қайта ишлаш ҳамда трансформатор ва автомобиль мойларини биргаликда ишлаб чиқариш каби соҳаларга сармоя жалб этиш бўйича ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Айтиш керак, ҳозирда мамлакатимизда Малайзия капитали иштирокида 48 та компания фаолият юритяпти ва 17 та умумий инвестлойиҳа рўёбга чиқарилмоқда, уларнинг жами қиймати 410 миллион доллардан ошади. Сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорлик сезиларли равишда ўсаётгани кузатилмоқда – икки давлат савдо ҳажмини деярли учдан бирга оширган. Малайзия томони Қозоғистон билан ўзаро манфаатли шерикликда катта салоҳият борлигини кўради. Истиқболли соҳалар – энергетика, туризм, таълим йўналишлари. Қолаверса, Малайзия биздан маҳаллий ҳалол маҳсулотларни сотиб олишга тайёр. Қозоғистон томони Ўлжас Бектенов воситасида малайзиялик бизнесменларни ишлаб чиқариш саноати, ер қаъридан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш борасида ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Малайзия Қозоғистон учун нисбатан аҳамиятли бозорлардан бири ҳисобланади. 2023 йилда икки томонлама товар айланмаси икки марта ошди 150 миллион доллардан деярли 250 миллион долларга етди. Қолаверса, ўзаро савдо кўрсаткичини пандемиягача бўлган даврдаги натижага - 650 миллион долларга тенглаштиришга ҳаракат қиляпмиз, бу иқтисодиётнинг йирик салоҳиятини акс эттиради. Шу билан бирга,  биз Малайзияга экспортимизни диверсификация қилиш ниятидамиз ва савдо шериклигини мустаҳкамлаш учун янги имкониятларни ўрганишга тайёрмиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.