Президент сув соҳасини ривожлантириш зарурлигини таъкидлади

Қозоғистон сув захираларини кўпайтириш, ирригация тизимларидаги йўқотишларни камайтириш, тошқин сувларини қайта ишлатиш учун тўплаш. Мамлакатда қабул қилинган Сув соҳасини ривожлантиришнинг мажмуавий режасига мувофиқ бу масалалар ҳал қилинади. Режа 2028 йилгача амалда бўлади ва унга кўра 5 мингтадан зиёд чора-тадбирлар, шу жумладан, суғориш тизимларини ташкил қилиш кўзда тутилган. Давлат раҳбари ўз Мактубида бу иш билан шуғулланиш, гидрологик постларни модернизациялаш, сув тежаш технологияларини жорий этиш, тариф сиёсатини тартибга келтиришни Ҳукуматга топширди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ирригация тизими, сув тўплаш ва ундан фойдаланиш инвестициялар учун жозибали соҳага айланиши лозимлигини алоҳида кўрсатиб ўтди. 

Бўлат Бекнияз, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазирининг биринчи ўринбосари:

– Мазкур режага мувофиқ 42 тан янги сув омбори қуриш, 34 та гидротехник иншоотни реконструкциялаш кўзда тутилган. 14,5 минг километр ирригация тизими қурилади ва реконструкция қилинади. Ислом Тараққиёт банки билан мазкур лойиҳаларни молиялаштириш бўйича музокаралар давом этяпти. Йилига 150 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялардан фойдаланишни йўлга қўйиш кўзда тутилган. Ҳар бир вилоятга тегишли индикаторлар берилган. 

Зироатчилар сув тежовчи технологияларни  жорий этиши учун бериладиган субсидиялар ҳажми 50 фоиздан 80 фоизгача оширилди. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ер ости сувидан фойдаланувчи инфратузилма учун бурғулаш харажатларининг 80 фоизини давлат ўз зиммасига олади. Давлат раҳбари топшириғига кўра, сув тежаш бўйича 2027 йилгача мўлжалланган Йўл харитаси тасдиқланган.

Бўлат Бекнияз, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазирининг биринчи ўринбосари:

– Йўл харитасининг рўёбга чиқарилиши сув исрофини камайтиради, ишлатиш мумкин бўлган сув захираларини кўпайтиради. Гидротехник иншоотлар аҳволини яхшилайди. Биз сув соҳасида янги тарифларни шакллантириш қоидаларини ишлаб чиқдик, унга кўра экилган экин тури, сув истеъмоли ҳажми, сув тежовчи технологиялар, сув ҳисоблаш ускуналари борлигига қараб тегишлича дифференцияланган баҳолар белгиланади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.