Қозоғистон ва Ўзбекистон турли соҳаларда ўзаро алоқаларни
кенгайтириб боради. Минтақаларда қатор лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда. Шу
жумладан, яқин келажакда Қарағанди вилоятида маиший техника ва электроника
ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳа бир неча босқичларда амалга оширилади, корхона
2025 йилда фойдаланишга топширилади. Завод ошхона плиталари, чангютгичлар,
телевизорлар, мини-печлар, кир ювиш машиналари чиқаради. Ишлаб чиқариш ҳажми 9 миллиард
долларга боради, шундан 8 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилинади. Қўстанай
вилоятида эса майда деталлардан енгил автомобиллар йиғиш ишлари йўлга қўйилиши
режалаштирилган. Цех келгуси йилда ишга тушади. Чимкент шаҳри ва Туркистон
вилоятида Ўзбекистон навларидан етиштирилган пахтани қайта ишловчи текстиль
мажмуаларини бунёд этишни кўзда тутувчи лойиҳалар фаол рўёбга чиқариляпти. Агросаноат мажмуасида ҳам қатор
салмоқли лойиҳалар амалга ошиши кутиляпти. Яқин келажакда Қозоғистон ва
Ўзбекистон тадбиркорлари сут, кунгабоқар ёғи, мева ҳамда резавор меваларни
қайта ишлашни режалаштирган.
Абдумалик Сарманов таржимаси