1 миллиард доллар. Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айланмаси шунчага етади. Давлат раҳбарлари Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Сердар Бердимухамедов шундай режаларни баён этди. Томонлар дам олиш кунлари Астанада бўлиб ўтган учрашувда савдо, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга оид 14 та шартнома имзолади. Қозоғистон Президенти мамлакатимизда 80 турдаги товар бўйича Туркманистонга экспортни ошириш имконияти борлигини кўрсатиб ўтди. Туркманистон етакчиси Ашхобод ва Астана энергетик лойиҳаларни рўёбга чиқаришда давом этишини тилга олди, улар қаторида «Туркманистон-Хитой» газопроводи ҳам бор. Томонлар Каспий денгизи соҳиллари орқали Россиядан Ҳинд океанига олиб чиқувчи «Шимол-Жануб» темирйўл йўлаги имкониятларини кенгайтириш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси