Қозоғистон ҳукумати 2025 йилгача мўлжалланган хусусийлаштириш мажмуавий режасини қайта кўриб чиқади. Иқтисодиётни модернизациялаш давлат комиссияси тегишли таклифларни кўриб чиқяпти. Шу кунгача 721 ташкилот хусусийлаштириш режасига киритилган, шундан 230 таси сотилди, 50 таси қайта тузилиш ёкм тугатилиш босқичида. Шу билан бирга активларни баланс қийматидан арзон сотини тақиқлаш, сотувчи ва харидорнинг аффиляция бўлиши олдини олиш, стратегик муҳим объектларнинг давла назоратида қолиши бўйича қонунчилик ҳужжатлари ишланяпти. Бундан ташқари, мажмуавий режа рақобат муҳитига киритилиши ижобий самара бериши мумкин бўлган корхоналар ҳам киритилади. Компанияларнинг бир қисми IPO орқали бозорга чиқарилиши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.