Шимолий Қозоғистонда янги кластер ташкил
этилади. Минтақа ҳокимлиги берган маълумотга кўра, бу кластер экологик жиҳатдан имкон қадар
мақбул шаклда иш юритади. Техноэкопарк лойиҳаси доирасида иккиламчи хомашё қайта ишланади. Унда чиқиндиларни қайта ишловчи завод, қоғоз
ва картон буюмлар фабрикаси
очилади. Шунингдек, металл-пластик
буюмлар ясаш ҳам кўзда
тутилган. Лойиҳанинг умумий қиймати - 49 миллиард тенге. Ҳозир унга ер участкаси ажратилди. Ишлаб чиқаришлар Qyzyljar махсус иқтисодий зонаси ҳудудида фаолият юритади. Эколойиҳа доирасида 500 тадан зиёд янги иш
ўринлари очилиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

