Бош вазир иқтисодиётни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди

Бош вазир иқтисодиётни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди

Бугун Бош вазир ва бизнес ҳамда эксперт ҳамжамияти вакиллари барқарор иқтисодий ривожланишга эришиш чоралар ва ёндашувларини муҳокама қилди. Учрашув қатнашчилари янги Солиқ ва Бюджет кодексларини кўриб чиқишди. Бош вазир ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғарин солиқ-бюджет ислоҳоти ўтказиш бўйича янгича ёндашувларни тилга олди. Унинг таъкидлашича, ўзгаришлар саноатни ривожлантириш, инфратузилмаларни модернизациялаш, минтақаларда янги ўсиш нуқталари яратиш учун керак. Учрашув ниҳоясида Ҳукумат экспертлар таклифларини кўриб чиқиши ва уларни келгусида ҳам мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўсишига хизмат қилувчи самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқишга фаол жалб этиши ҳақида келишиб олинди.   

Дармен Садвақасов, «Dasco Consulting Group» МЧБ бошқарувчи ҳамкори: 

- Ҳаммамиз бугунги шароитда давлат даромадларини оширишимиз зарурлигини тушунади. Асосий масала: Бунга қандай эришамиз? Солиқ маъмуриятига катта эътибор қаратилиши бежиз эмас, у самарали бўлиши лозим. Бошқа экспертлар иқтисод тузилишида ўзгаришларга эришиш лозимлигини, бюджетдан самарали фойдаланиш, унинг харажат қисмида шаффофлик ва масъулият кераклигини таъкидлашди. Бош вазир бугунги учрашувда бизнесни, экспертларни бу жараёнга тортиш, тегишлича, ҳар томонлама ўйланган қарорлар қабул қилиш лозимлигини таъкидлади.  

Елена Бахмутова, «Қозоғистон молиячилар ҳамжамияти» ҳуқуқий шахслар бирлашмаси кенгаши раиси: 

- Солиқ-бюджет ислоҳотидан асосий мақсад — давлат молиясини мустаҳкамлаш, адолатли солиқ солиш, бюджет харажатларини ривожланиш учун сарфлаш эканлигини кўрдик. Ўта муҳим мақсад. У ялпи ички маҳсулот, иқтисоднинг ўсишига хизмат қилиши шубҳасиз. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.