Урушлар тўхтатилиши эмас, уларнинг олди олиниши керак. Тинчлик ўрнатиш хизматларининг бирортаси ишлаб турган кўп томонлама ҳамкорликнинг ўрнини боса олма йди, дея кўрсатиб ўтди Қозоғистон Президенти 46-Сингапур лекциясида. Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг фикрича, ҳозир кўп томонлама ташкилотларнинг, биринчи навбатда, БМТнинг обрў-эътиборини ошириш ўта муҳим. Хавфсизлик кенгашида ўртача кучга эга ва барча ривожланаётган мамлакатлар ваколати кучайтирилиши, уларнинг овози тингланиши керак, дея таъкидлади Давлта раҳбари. Глобал хавфсизлик тизими емирилаётгани яққол кўриниб турибди, тегишли чора-тадбирлар кўриш вақти келганига мавжуд рақамлар ҳам гувоҳлик бермоқда. Жаҳондаги ҳарбий харажатлар рекорд даражага кўтарилди ва 2,2 триллион долларни ташкил қилди, дея кўрсатиб ўтди Қозоғистон раҳбари. Янги қуролланиш пойгаси бошланиб келяпти. Адолатли Қозоғистон бунёд этиш йўлидан бораётган мамлакатимиз масъулиятли дипломатия қадриятлари ва устуворликларига риоя этади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Сингапурга АСЕАН ва Марказий Осиё учун «ўзаро кесишувчи дўстлар гуруҳлари» тушунчасини киритишни таклиф қилди. Минтақа ҳозир очиқ ва барча тегишли томонлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр. С5+ ҳамкорлик форматининг пайдо бўлиши ҳам буни тасдиқлайди. Таъкидлаш лозимки, Сингапур лекциялари Юсуф Исҳоқ институти томонидан 1980 йиллардан буён ўтказилади ва сиёсатшунослар, дипломатлар давлат раҳбарлари, йирик сиёсий арбобларнинг тутган мавқеини ўзларидан эшита олиши учун ташкил қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.