Янгиланган Парламент таркиби асосий эътиборни мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни инновациявий ечимлар билан таъминлаш йўлларини топишга қаратади. Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти вакили Ерлан Мадиев экспертлар бўлиб ўтган сайловлардан сўнг қандай ўзгаришлар юз беришини прогноз қилаётганини маълум қилди. Сиёсатшунос бу жараёнда қонунчилик тизими, яъни аҳолининг янгиланган ишонч мандатини олган депутатларга алоҳида масъулият юклашига ишонч билдирди. Яна бир муҳим фактор - парламентда ёшлар ва аёллар сони тобора ошади.
ЕРЛАН МАДИЕВ, НУРСУЛТОН НАЗАРБОЕВ ЖАМҒАРМАСИ ҚОШИДАГИ ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА СИЁСАТИ ИНСТИТУТИ ЭКСПЕРТИ:
- Парламент депутатлари қаршисида бўҳронга қарши сиёсатда устуворликлар талаб этаётган сифат жиҳатидан янги вазифалар турибди. Умуман олганда, қонун чиқарувчи орган фаолияти яхшиланади. Яъни ўтган йили Президент ўз Мактубида тилга олган пандемияга қарши кураш даврида аниқ кўзга ташланган ижро ва қонунчилик ҳокимияти ўртасидаги масъулиятда мувозанат яратиш вазифаси кўзда тутилмоқда.