Қозоғистон
Президенти
Қосим-Жўмарт Тўқаев «Янги одамлар» ёшлар форумида иштирок этди.
Бу ташкилот 15
минг нафар ёш фаолларни
бирлаштирган ва 19 шаҳарда фаолият юритяпти.
Иштирокчилар мамлакат бўйлаб
ўнлаб акциялар ўтказади. Буларнинг ҳаммаси ижтимоий масалаларни ҳал қилишга
хизмат этади. Ёш фаолларнинг таъкидлашича, фақат бефарқ бўлмаган
одамлар Ватанни ривожлантира олади. Давлат раҳбари бу фикрга қўшилади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича,
у ёшларимиз билан фахрланади,
мамлакат келажагига ишонч билан қарайди.
Чунки у закий,
билимли,
давр билан ҳамнафас қозоғистонликлар қўлида.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон
Республикаси Президенти:
- Чиқишларингизни кузатиб,
форум ҳавосидан нафас олиб
турарканма, ёшларимиз учун фахр ҳиссини туйдим, Қозоғистон келажаги
учун кўнглим тинчида. Қозоғистон энг илғор, энг ривожланган бўлиши керак. Ҳар бир ривожланган мамлакатда
катталарга ва миллий урф-одатларга ҳурмат тантана қилади, биз бу борада ҳам
намуна бўлишимиз керак. Стратегиямизни қўллаб-қувватлаганингиз учун
миннатдорман. Сизнинг шиорларингиз
«Адолатли Қозоғистон» қурилиши концепциясига, қонунийлик ва тартибни
сақлашга асосланган ислоҳотларимизни акс эттиради.
Масъулиятли, шиддатли, ёлқин юраклар.
Айнан шундайлар мамлакатга
хизмат қилади. Бундай ёшлар ҳозирнинг ўзида кўмак бера олади,
келажакка ишонч уйғотади. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, давлат ёш қозоғистонликларга барча шарт-шароитлар
яратиб беряпти. «Миллий жамғарма – болаларга», «Келажак», «Бўлашақ» дастурлари ишлаб турибди.
«Президент ёшлар кадр
захираси»
лойиҳаси ҳам мевасини беряпти.
Мажилис ва
маслихатларда ёшлар учун
махсус квоталар киритилди. Бизнесни ривожлантиришга қаратилган имтиёзли кредитлар
кўзда тутилган. Ва бу ҳали ҳаммаси эмас.
Креатив ёшларга умид билан
қараяпмиз.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон
Республикаси Президенти:
-
Фуқароларнинг бу
соҳадаги муваффақиятлари туфайли дунё иқтидорли ва меҳнатсевар одамлар ватани
сифатида Қозоғистонни тобора кўпроқ
танияпти. Қозоғистонда сунъий интеллект ривожланишини мен
мамлакат тараққиётининг асосий устуворликлари қаторига киритдим. Айнан шу
соҳада муваффақиятга эришишимиз зарур. Сизлар туфайли бунга эришишимизга ишонаман.
Давлат креатив
саноатни
ривожлантиришга имкон қадар ёрдам беради.
Ҳозир махсус
жамғарма ташкил этиляпти, у адабиёт,
мусиқа,
кино, сериал ва
компьютер ўйинларини қўллаб-қувватлайди.
Бу ёшлар
иқтидорини юзага чиқаришнинг яна бир имконияти.
Нутқининг охирида Қосим-Жўмарт Тўқаев давлатнинг гуллаб-яшнаши учун меҳнат қилиш ҳар бир
фуқаронинг бурчи эканлигини таъкидлади. Жамият бирлиги ва ёшларнинг беқиёс куч-қудрати
туфайли Адолатли Қозоғистон бунёд этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

