Жаҳон бўйлаб Қозоғистон Мустақиллиги куни нишонланяпти. АҚШда ҳам. Ушбу муҳим санага бағишланган тадбирлар Филадельфияда ҳам бўлиб ўтди. Шаҳар кўчаларидан мамлакатимиз байроғи тикилган кортеж ўтди. Сўнгра шаҳар марказидаги тантанали маросимда Мовий байроқ кўтарилди. Қозоғистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консули Раушан Есбулатова ўз нутқида мамлакатлар ўртасида мустаҳкам дипломатик алоқалар ўрнатилганини алоҳида кўрсатди. Унинг таъкидлашича, АҚШ мустақиллигимизни биринчилдардан бўлиб тан олган давлат қаторига киради.
Дэвид Оу, филадельфия шаҳри мэри ёрдамчиси:
- Миллий нақшларга қараб, қозоқ халқи озодликни севишини тушуниб етдим. Филадельфиядаги қозоқ диаспораси йил сайин ўсиб боряпти, у шаҳарни ривожлантиришга ҳиссасини қўшяпти.
Байрам доирасида ёш дизайнер Айдана Ўмарованинг замонавий талқинида қозоқ миллий либослари намойиш қилинди. Бу ишлар аввалроқ Майами аҳлига тақдим этилганди. Модельер таъкидлашича, хорижликлар анъанавий қозоқ миллий кийимларига жуда қизиқади.
Айдана Ўмарова, дизайнер:
- Миллий либосларимизни хорижда, АҚШда жуда яхши кутиб олишади. Чунки орнамент ва нақшларимиз жуда чиройли, чуқур тарихга, мазмунга эга.
Брайан Картер, филадельфия шаҳридан:
- Мен қозоқ маданиятини севиб қолдим. Миллий кийимлар ранго-ранглиги билан жалб этади. Мустақиллик туфайли сиз қадриятларингизни оммалаштиряпсиз. Мен илк марта миллий чолғу асбобларини тингладим.
Абдумалик Сарманов таржимаси