Қозоғистон атом энергетикасида минтақада пешқадам бўла олади. Бунинг учун республикада ҳамма нарса бор. Ядро реакторлари ва тадқиқот ускуналаридан фойдаланиш бўйича етарлича катта тажриба
тўпланган.
Ядро ёқилғиси ишлаб чиқариш учун техник имкониятлар ҳам бор: мамлакат уран қазиб олишда пешқадамлар қаторига киради. Минтақадаги деярли барча республикаларда энергияга талаб тобора ортиб бораётганини
ҳисобга олсак, Қозоғистонда атом электростанциялари қурилиши энг мақбул ечим бўла олади, деб таъкидлашди экспертлар.
Соҳа мутахассислари Астанада бўлиб ўтган
конференцияда Марказий Осиёда ядро энергетикасидан фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилди. Улар фикрича, яшил
энергетика соҳасида қатор муваффақиятларга эришилган бўлса ҳам
нефть, табиий газ ва кўмирга бўлган эҳтиёж катталигича қоляпти. Атом энергетикаси каби янги технологияларни жорий этиш туфайли Марказий Осиё республикаларининг энергияга бўлган ички талаби қондирилади ва экологик муаммолар бартараф этилади.
Бауржан Ибраев, NNWI Central
Asia Kazakhstan маслаҳат кенгаши раиси:
- Марказий Осиёда фақат Тожикистон учун атом энергетикасини
ривожлантириш шарт эмас, шекилли.
Бошқа давлатларга, шу жумладан, Қирғизистонга
ҳам керак. У Россия билан тегишли меморандумни имзолади. Ўзбекистон
қурилиш бўйича иш бошланди. Марказий Осиё учун энергия таъминоти жуда
муҳим, чунки сув муаммоси кескинлашиб бораётганини кўриб
турибмиз. Гидросалоҳият заифлашяпти, шамолдан фойдаланишда ҳам муаммолар бор. Мутахассис
сифатида электр қуввати асосан атом кучига асосланиши керак, деб ҳисоблайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси