Қозоғистонда йирик транспорт-логистика кластери тузилади. Республика транспорт вазирлиги Ақтау ва Қуриқ портлари асосида рўёбга чиқариладиган лойиҳа бўйича мажмуавий режа тузиш билан банд. Унинг ёрдамида контейнер ўтказиш қуввати ошади, юк терминаллари имкониятлари кенгаяди. Қуриқ портидаги кўп вазифали «Саржа» денгиз терминали бу борада муҳим ўрин тутиши кўзланган. Унда қурилиш ишлари якунланмаган бўлса ҳам дастлабки юкларни қабул қила бошлади. терминал 2025 йилда тўлиқ ишга тушиши режалаштирилган. Яна беш йилдан кейин эса унинг ёрдамида Транскаспий ёки «Ўрта йўлак» орқали йилига 10 миллион тонна маҳсулот ташилиши мумкин. Экспертлар Қуриқ порти транспорт-логистика йўналишларидаги муҳим ҳалқага айланиши учун барча имкониятлар мавжудлиги ишонч билдирди.
Серик Ахметов, Қуриқ порти бош директори:
– Мавжуд
геосиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда очиқ денгизларга чиқиш учун энг яқин йўл
«Ўрта йўлак» орқали ўтади. Қуриқ порти орқали Қозоғистон экспорти Кавказ
тугунидаги Озарбайжон ҳамда Грузияни кесиб ўтиб Қора денгизга етиб олади. Денгиз
орқали эса глобал логистика доирасида ҳаракатланиш мумкин. Қуриқ порти йўналишдаги
энг муҳим ҳалқалардан бири. У юк ташиш ҳажмини анча олрттириш учун йўл оча
олишини кўриб турибмиз. Кўрсаткичлар йил сайин ошяпти. Ўтган йили ташилган
маҳсулот ҳажми икки марта кўпайганди. Йил охирига борриб яна 15-20 фоиз
илгарилашга эришамиз.
Бундан ташқари, 2030 йилга бориб Транскаспий халқаро транспорт йўналишида ташилган юк ташиш ҳажми 5 марта ортади. 20 миллион тонналик қувватлар ишга тушади. Боку, Алат, Батуми, Поти, Ақтау, Қуриқ портлари имконияти кенгайиши сабабли, бу йўналишга яна 7 миллион тонна юк жалб этиш имкони туғилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.