Президент сайловлари: Икки институт аҳоли фикрини ўрганади

Президент сайловлари: Икки институт аҳоли фикрини ўрганади

«Жамоат фикри» тадқиқот институти ва «AMANAT» партиясининг ижтимоий сиёсат институти Марказий Сайлов Комиссиясига тегишли ҳужжатларни топширди. Марказий Сайлов Комиссиясида айтишларича, аҳоли фикрини ўрганиш билан Қозоғистон Республикаси қонунчилигига кўра тегишли тартибда рўйхатдан ўтган ва камида беш йил шу соҳада иш юритган ҳуқуқий шахслар шуғулланиши мумкин. Улар Марказий Сайлов Комиссиясига махсус маълумотнома юборади. Ҳужжатда халқ фикрини ўрганадиган мутахассислар рўйхати, иш олиб бориладиган минтақалар, таҳлил усуллари кўрсатилиши зарур. Шунингдек, бирор номзод ёки сиёсий партия фойдасига ўзгариш борлиги акс этган аҳоли фикрини ўрганиш натижалари ва прогнозлар сайловгача бўлган сўнгги беш кун ичида эълон қилиниши тақиқланганини алоҳида кўрсатиб ўтди.

Абдумалик Сарманов таржимаси