Европа Иттифоқи Марказий Осиёга қизиқиш билдирмоқда

Европа Иттифоқи Марказий Осиёга қизиқиш билдирмоқда

Марказий Осиё бугунги кунда глобал иқтисоднинг муҳим ҳалқасига айланган. Дунёнинг йирик ўйинчилари минтақага катта эътибор билан қарамоқда. Улар қаторида Европа Иттифоқи ҳам бор. Экспертлар ҳудуднинг Осиё ва Европа ўртасидаги савдо ва логистика учун қулай жўғрофик нуқтада жойлашуви, табиий захираларга бойлиги, иқтисодининг фаол ўсаётгани, янги соҳалар ривожланаётгани, оқилона инвестициявий сиёсат юритилаётгани, инсон капитали бу борада муҳимлигини таъкидламоқда. Минтақадаги сиёсий барқарорлик ҳам муҳим аҳамиятга эга. Европа давлатлари Марказий Осиёдаги ислоҳотларни ва интеграция жараёнларини ҳам юқори баҳолаяпти. Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ўтаётган саммит Европа давлатларининг стратегик қизиқишини тасдиқлаш, бешта республика билан икки ва кўп томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятини беради. Энергетика, ҳаётий муҳим захиралар, инновациялар ҳамкорлик ва кооперация учун янги имкониятлар очади. Транзит йўналишлари ҳам катта ахамиятга эга. Европа Иттифоқи минтақанинг иккинчи энг йирик савдо ҳамкори, етакчи инвестори. Кириб келган хорижий капиталнинг 40 фоизи ундаги давлатлардан олинган


Айни вақтда, Ўзбекистон ва ЕТТБ биргаликда «яшил» иқтисодни, рақамлаштириш ва сунъий интеллектни, транспорт коммуникацияларини ривожлантириш ниятида. Шавкат Мирзиёев молиявий ташкилот раҳбари билан суҳбатда тегишли лойиҳаларни  белгилаб олди. Ўзбекистон, Европа комиссияси ва Европа кенгаши раҳбарлари ҳузурида Европа Инвестициявий банкининг минтақавий офиси таъсис этилиши тўғрисида шартнома имзоланди. Бу Марказий Осиё минтақаси даражасида инновациявий саноат ва инфратузилмалар учун киритиладиган сармоя ҳажмини ошириш имконини беради.


Абдумалик Сарманов таржимаси