Сенатда янги қонун қабул қилинди

Сенатда янги қонун қабул қилинди

Қозоғистонда петиция топшириш тартиби қонунийлашади. Парламент юқори палатасида Жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонун унга киритилган қўшимча ва ўзгартишлар билан бирга қабул қилинди. Ҳужжат фуқароларнинг давлат ишларида иштирок этиши, республика объектларидаги фаолият  шаффоф ва очиқ бўлишини таъминлаши кўзда тутилган. Сенаторлар таъкидлашича, Қозоғистонда аҳоли петициясини давлат органлари кўриб чиқиши учун бошқарув даражасига мувофиқ равишда 2,5 мингдан 50 мингтагача имзо тўпланиши зарур. Ҳужжатга жамоат назорати объекти ва субъекти тушунчалари киритилган. Субъектлар гуруҳ тузиши, экспертларни жалб этиши, ахборот олиши, жамоат назорати объектлари фаолияти ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиши мумкин.

Данияр Қадиров, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири ўринбосари:
- Жамоат назорати турлари бор. Жамоат мониторинги, ижтимоий эшитув, ижтимоий экспертиза. Ушбу учта жараённинг барчасида Қозоғистон Республикаси фуқароси Конституцияга мувофиқ иштирок эта олади. Ҳар бир фуқаро унга киритилган. Жамоат назорати субъектлари ва объектлари ишлаши кўзда тутилган. Субъект фуқаролар, нотижорат ва бошқа ташкилотлар бўлса, Марказий давлат органлари, маҳаллий ижро органлари, квазидавлат сектори давлат функциясини бажарувчи органлар – поликлиникалар, мактаблар ва бошқалар объект ҳисобланади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.