Мажилисда техник ходимлар маошини кўтариш масаласи кўрилд

Мажилисда техник ходимлар маошини кўтариш масаласи кўрилд

Бугун Мажилис пленар йиғилишида депутат Мақсат Раманқулов ижтимоий соҳа ходимлари маоши оширилиши ортидан техник ходимлар окладини ҳам кўтаришни таклиф қилди. Унинг айтишича, давлат ҳар йили ўқитувчи ва шифокорларнинг маошини 20-30 фоизга оширяпти. Лекин бюджет соҳасининг бир қанча тоифа хизматчилари ислоҳотлар мевасидан баҳраманд бўлолмай қолмоқда ва йиллар давомида бир хил маош билан кифояланаяпти. Депутат ҳатто олий маълумотли ўрта бўғин давлат хизматчилари ўртача маоши 60 минг тенгени ташкил қилишини тилга олди. Шу муносабат билан у Бош вазир ўринбосари Ерали Туғжановга депутатлик сўроғи йўллади.

Мақсат Раманқулов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:

– Санитарлар, ассистентлар, фаррошлар, «Тез ёрдам» машиналари ҳайдовчилари, архив ходимлари, болалар боғчалари ходимлари, кутубхоначилар. Ҳамкасблари маоши мунтазам, ҳар йили кўтарилиб бораётган бўлса ҳам улар бир қанча йилдан буён ўзгаришлар кўрмаяпти. Мен бу масалага алоҳида эътибор зарур, деб ҳисоблайман. «Ақ жўл» партияси номидан мен ижтимоий соҳада ишлаётган техник ходимлар лавозим окладини қайта кўриб чиқишни таклиф қиламан.

Абдумалик Сарманов таржимаси