Қозоғистон Халқаро стандартлаштириш ташкилоти фаолиятида фаол иштирок этади. ISO Бош котиби Серхио Мухика таъкидлагани каби, мамлакатимиз 172 аъзодан бири саналади. Қозоғистонлик экспертлар 150 дан ортиқ техник қўмиталарда ишламоқда, бу эса стандартларни ишлаб чиқишда миллий мақсадларни ҳисобга олиш имконини яратади. Бундан ташқари, Қозоғистон стандартлаштириш соҳасида Марказий Осиё давлатларини бирлаштирувчи майдончага айланди, минтақавий ҳамкорликни, халқаро тузилмаларда таъсирини оширди.
Серхио Мухика, Халқаро стандартлаштириш ташкилоти Бош котиби:
- Халқаро стандартлар – универсал тил бўлиб, унинг доирасида бутун дунё экспертлари техник тавсифномалар ва маҳсулот, хизмат ёки тартибга талабларни келишиб олади. Бу эса шу ерда, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулот учун жаҳонга эшик очади. Мамлакатингиз ISO таркибидаги ўта фаол ва манфаатдор иштирокчи. Ташкилотимизда 800 га яқин техник қўмита ҳисобга олинган, Қозоғистон шундан тахминан 150 тасида иштирок этади, бу - сезиларли улуш. Лекин кўрсаткич эмас, балки қўмиталар иқтисодий-ижтимоий тараққиёт борасида мамлакат мақсадларига мувофиқ келиши муҳим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

