Иқтисодиёт
ва қозоғистонликлар турмуш даражаси кўтарилишини таъминлаш. Келгуси
даврда Ҳукумат фаолиятини баҳолашдаги асосий меъёрлар шулардан иборат бўлади. Кенгайтирилган
йиғилишда Ҳукуматга берилган Президент топшириқларини бажариш бўйича ўтказилган мажлисда Бош вазир шундай баёнот
берди. Вазирлар ва ҳокимлар тезкор
ечимлар қабул қилиши ва қўйилган вазифаларни рўёбга чиқаришда тўла масъулиятни
зиммасига олиши керак. Давлат раҳбари кўрсатиб ўтган ҳар бир йўналишда аниқ
натижаларга эришилиши лозим, дея таъкидлади Ўлжас Бектенов. Бош вазир аввало давлат бюджетини
устувор йўналишларга мувозанатлашган тарзда тақсимлашни йўлга қўйиш кераклиги
айтди. Вазирлар
иқтисод соҳалари ўсишини таъминлашга, инвесторлар учун қонуний
шарт-шароитларни такомиллаштириш,
ноёб
ер металлари соҳасини
ривожлантириш, муҳандислик, транспортн-логистика ва йўл инфратузилмаларини
модернизациялашга қаратилган режаларни баён қилишди.
Марат
Қарабаев, Қозоғистон
Республикаси Транспорт вазири:
- Ўтган йили 2023 йилга нисбатан
Қозоғистон орқали транзит ҳажми 39 фоизга ўсди, жами 5 миллион тоннани ташкил
қилди. Айни вақтда, Хитой транзити 67 фоизга кўпайди. Бу кўрсаткичлар янада
ўсишига эришиш учун қуйидаги чоралар кўриляпти: автомобиль юк ташишлари учун
ижозат талаб қилинмайдиган давлатлар рўйхатини кенгайтириш, хорижий банкларнинг
электрон форматдаги ижозатномаларини ривожлантириш, ХХР чегарасидаги божхона
жараёнларини соддалаштириш, мультимодаль юк ташишлар учун ягона транспорт
ҳужжати жорий этиш. Юк автомобиллари инфратузилмаларига келсак, жорий йилда 9,5
минг километр йўлда қурилиш ва таъмир ишлари олиб борилади.
Қанат
Шарлапаев, Қозоғистон
Республикаси Саноат ва қурилиш вазири:
- Геологоразведка соҳасига йирик 10 та компаниянинг ўзи 41 миллиард тенге
инвестиция киритаяпти. Шу тариқа, 25 минг квадрат километр майдон ўрганилади. Умуман
олганда, ўтган йили ташкиллаштириш ва шаффофликни ошириш учун замин
бойликларидан фойдаланувчилар учун ягона майдонча ишга туширилди. Шундан буён электрон
тартибди 506 та ариза қабул қилинди, қоғоз шаклида ҳужжат қабул қилиш бутунлай
тўхтади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

