Толиблар Марказий Осиёга таҳдид солмасликка ваъда берди

Толиблар Марказий Осиёга таҳдид солмасликка ваъда берди

Афғонистон толиблари Марказий Осиё давлатлари яхлитлигига рахна солмаслик ваъдасини берди. Қўшни мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги Россия ҳукумати вакиллари иштирокида ўтказилган музокаралардан сўнг шуни маълум қилди. Бундан ташқари, учрашув давомида Россия президентининг ушбу республикадаги вакили Замир Кабулов мамлакат шимолида беқарорлик юзага келганини тилга олиб, зиддиятларни Афғонистон ҳудудида ҳал қилишга чақирди.

Делегация аъзолари ўз навбатида мамлакатда барқарор тинчлик ўрнатишдан манфаатдорлиги ва ислом меъёрларига кўра инсон ҳуқуқларига риоя этишга тайёргарлигини билдирди. Гуруҳнинг Афғонистонда ДАИШ таҳдидига қарши курашиш ва фуқаролар урушидан сўнг гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришни йўқ қилиш ниятини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси