Президент Республика штаби вазифаларини кўрсатиб ўтди

Президент Республика штаби вазифаларини кўрсатиб ўтди

Ўз вақтида кўчириш, тошқинндан зарар кўрганларга ёрдам бериш, сув остида қолган ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятни назорат қилиш ва баҳорги дала ишларига тайёрланиш. Қозоғистон президенти Тошқинга қарши чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва тошқин асоратларини бартараф этиш республика штаби йиғилишида шундай топшириқлар берди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, унинг топшириғига кўра давлат моддий захирасидаги махсус техника ва бошқа воситалар ишга қўшилди. Саноат ва қурилиш вазирлиги зиммасида катта ишлар бор. Вазирликка уй-жойларни, ижтимоий инфратузилмани, коммунал объектларни тиклаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича тезкор гуруҳ шакллантириш топширилди. Айни вақтда, қозоғистонликлар уй-жойларнинг тикланиш жараёнини кузатиб бориши учун имконият яратилсин, дея таъкидлади Давлат раҳбари. Йил охиригача Қозоғистонда тошқинларни бошқаришнинг узоқ муддатли стратегияси ва тегишли дастурий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши лозим. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.