Биринчи автомобиль туннели ишга туширилади

Шақпақ баба тоғ довони орқали ўтувчи Қозоғистондаги дастлабки тўрт полосали автомобиль туннелини ишга тушириш шу йил ёзига мўлжалланган. Унинг умумий узунлиги 840 метрни ташкил қилади. Эслатамиз, ер ости йўли Жамбил ва Туркистон вилоятлари чегарасида жойлашган. Ҳозирда бетон-асфальт ишлари, шунингдек, ёритиш тадбирлари тўлалигича якунланган. Эндиликда газ қувурлари ётқизиш, видеокузатув монтажи амалга ошириляпти, вентиляция ва ёнғин хавфсизлиги ускуналари ўрнатилмоқда. Экспертлар таъкидлашича, ушбу лойиҳа мамлакатнинг транзит салоҳиятини ривожлантиришда стратегик роль ўйнайди.

 

Тўлеген Абдуллин, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги қўмита раиси:

– Бу тадбир транзит транспорти аҳоли яшаш манзилларига кирмасдан айланиб ўтишини таъминлашга имкон беради. Бундан ташқари, мазкур участкадан, айниқса, қиш ойларида ўтиш жуда қийин бўлади. Шу сабабли, ушбу ҳудуднинг ўзига хослиги ҳисобга олиниб, туннель барпо этилди. Ҳа, бу лойиҳа мамлакатимизнинг транзит салоҳиятини кўтарадиган «Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой»нинг асосий қисмига киради.    

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.