2025 йил март ойида қозоғистонлик аскарларнинг иккинчи ротаси Ғўлон тепаликларига йўл олади. Улар биринчи рота ўрнида хизматга киришишади. Яқинда Исроил ва Сурия ўртасидаги баҳсли ҳудудда жойлашган Қозоғистон тинчлик ўрнатиш контингенти иш бошлаганига 100 кун бўлди. Рота таркибида 139 хизматчи, шу жумладан, штаб офицерлари, махсус қисмлар хизматчилари, кузатувчилар, врачлар бор. Аскарлар қарама-қарши томонлар ўртасида ўт очишни тўхтатиш тартибини таъминлаш бўйича турли вазифаларни бажаряпти.
Суҳраб Аппазов, Қозоғистон тинчликўрнатувчи контингенти командири ўринбосари:
- Ҳарбийлар патруллик хизмати, ҳарбий кузатувчилар блокпостларини кучайтириш, ярадорларни ва БМТ персоналини эвакуация қилиш, портловчи нарсаларни зарарсизлантириш, тиббий ёрдам кўрсатиш ва базани қўриқлаш каби БМТ миссиясини бажаради. Бунинг учун аскарлар ҳамма нарса билан таъминланган.
Қозоғистонлик «мовий каскалар» ичида қизлар ҳам бор. БМТ тинчлик ўрнатиш миссиясида аёлларнинг бўлишини талаб қилади.
Динара Жауарова, Қозоғистон тинчликўрнатувчи контингенти тиббиёт пункти ҳамшираси:
– Аёлларга хизмат қилиш у қадар оғир эмас. Чунки ҳам маънавий, ҳам руҳий тайёрланганмиз. Тинчлик ўрнатиш амалиётида орттирган билимларимизни амалда қўллаймиз. Бундай миссияда мен биринчи марта қатнашяпман. Бу менинг биринчи жанговар тажрибам.
Таъкидлаш лозимки, Ғўлон тепаликлари – қозоғистонлик аскарлар хизмат қилаётган ягона нуқта эмас. Ҳозир улар Ливанда, Ғарбий Саҳрои Кабирда, Марказий Африка Республикасида, Конго Демократик Республикасида ҳам бор.