2026 йилда Қозоғистонда БМТнинг биринчи минтақавий иқлим саммити ўтказилади

Қозоғистон 2026 йилда БМТнинг биринчи минтақавий иқлим саммитини ўтказишни режалаштирган. Унда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари тобора кўпроқ муаммоларга сабаб бўлаётган ҳарорат кўтарилиши, музликлар эриши ва чўллашиш жараёни жадаллашишини муҳокама қилади. Бош вазир ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу БМТ Келажак саммитида шундай баёнот берди. БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессияси доирасида бўлиб ўтган саммитда иқлим ўзгариши ва ядро қуроли ишлатилиши хавфи каби долзарб муаммолар муҳокама қилинди.

Мурат Нуртилеу, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири:

- Марказий Осиё ва Афғонистон учун н БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини очишни таклиф этамиз. Тегишлича ёрдам берилса, бу ғоя келажакда БМТ ривожланиш механизмлари намунасига айланишига ишонаман. Қозоғистон  барча технологик ривожланган давлатларни муаммоларни ҳал этишга, иқлим ўзгаришига тайёрланиш борасида ривожланаётган ҳамжамиятларга ёрдам беришга чақиради.

Абдумалик Сарманов таржимаси