Қозоғистон ва Франция сув соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширади

Қозоғистон  ва Франция сув соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширади

Қозоғистон ва Франция сув соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида. Бешинчи республиканинг Тараққиёт агентлиги қўшма лойиҳалар бўйича техник экспертиза бериш, қарз ва грантлар шаклида техник-иқтисодий асословчи ҳужжатлар тайёрлашга розилик берди. Сув захиралари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов ташкилот вакиллари билан музокара ўтказди. Вазирлик сув соҳасидаги  Қозоғистон мутахассисларини ўқитиш ва малакасини ошириш учун француз мутахассисларни жалб этишдан манфаатдор. Шунингдек, Франция экспертлари вазият юзасидан ахборот марказига жалб этилиши масаласини кўриб чиқиш илтимос қилинди. Ушбу объектда мамлакат ҳудудидаги турли сув хўжалиги объектларининг айни дақиқадаги аҳволи ҳақидаги маълумот тўпланади.

Нуржан Нуржигитов, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазири:
- Бу ерда биринчи навбатда сув тўпланиши ва самарали ишлатилиши, сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш масаласини кўриш мумкин. Сув истеъмолчиларини ундан самарали фойдаланишга ўргатишимиз зарур. Ва, албатта, агарда қишлоқ хўжалиги ва ичимлик сув таъминотини ривожлантиришда биз билан биргаликда иш юритсангиз, миннатдор бўлардик.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.