Президент Люксембург Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Президент Люксембург Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Люксембург Ташқи ва Европа ишлари вазири Жан Ассельборн долзарб масалаларни муҳокама қилди. Қозоғистон Президенти таъкидлашича, ушбу ташриф икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади. Люксембург вакили билан қатор меморандумлар имзоланди. Шу жумладан, Европанинг энг йирик авиакомпанияларидан бири Астана халқаро аэропорти орқали амалга ошириладиган рейслар сонини 21 тагача оширади. Жан Ассельборн таъкидлашича, Люксембург мультимодал хаб бўлиб, республика пойтахти ҳаво дарвозаси Европа – Осиё йўналишидаги муҳим боғловчи ҳалқалардан бири ҳисобланади. Шунингдек, у рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги билан ҳам меморандумга қўл қўйди.

Абдумалик Сарманов таржимаси