Қозоғистонда янги ТЭМ лойиҳалари рўёбга чиқарилади. Жамбил вилоятида қуввати 100 мегаваттга тенг шамол электростанцияси ишга тушиши режалаштирилган. Бу «яшил» лойиҳага Осиё инфратузимавий инвестициялар банки сармоя киритади. Объект учун молия ташкилоти 36 миллион доллар ажратди. Лойиҳа Хитой ва Дубай компаниялари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага Европа Тикланиш ва тараққиёт банки ҳам маблағ киритади. Шунингдек, «Яшил иқлим жамғармаси” ва «Тоза технологиялар жамғармаси” ҳам бу лойиҳага маблағ киритди. Шунингдек, Қозоғистон Франция билан бирга умумий қуввати 1 ГВт с бўлган шамол электростанциялари ва энергия ғамлаш тизими яратиш ниятида. Лойиҳа икки босқичда амалга оширилади. Қўстанай вилоятида ҳам янги энергия манбаси ишга тушади. Шамол электростанциясиниг қуввати 48 мегаватт бўлиши кутиляпти. Таъкидлаш лозимки, «Қазақгрин» берган маълумотга кўра, республикада ҳозир 130 та тикланувчи энергия манбалари объекти бор. Улардан 46 таси шамол, 44 таси қуёш, 37 таси сув ва 3 таси биологик қувватдан фойдаланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.