Қозоғистон Ҳукумати раҳбари Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг қизғин саломини етказган ҳолда, мамлакатлар кун тартибида икки томонлама муносабатлар алоҳида ўрин тутишини таъкидлади. Савдо-иқтисодий, чегараолди ва инвестициявий ҳамкорлик, шунингдек, маданий-гуманитар йўналишдаги алоқалар муҳокама қилинди. Таъкидлаш лозимки, жорий йилда Теҳронда агросаноат соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида қишлоқ хўжалиги бўйича Қозоғистон- Эрон ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Бундан ташқари, савдони кенгайтириш мақсадида Эронда Қозоғистоннинг махсус вакили тайинланиши хусусида келишиб олинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси