Президент Пекинда ал Форобий бюсти очилишида қатнашди

Президент Пекинда ал Форобий бюсти очилишида қатнашди

Пекин Тил ва маданият университетида ал Форобий бюсти очилди. Тантанали маросимда Қозоғистон Президенти иштирок этди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ал Форобийнинг жаҳон цивилизацияси ривожидаги салмоқли ҳиссасини кўрсатиб ўтди. Шарқнинг буюк алломаси Қозоғистон ҳудудида туғилиб ўсган. Унинг асарлари математика, табиатшунослик, астрономия, фалсафа фанларининг шаклланишида катта ўрин тутган. Таъкидлаш лозимки, олимнинг бюстини дунёга таниқли ҳайкалтарош У Вэйшань ясади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Президенти:
- 2020 йилда нишонланган ал Форобийнинг 1150 йиллиги ЮНЕСКОнинг хотира саналари глобал рўйхатига киритилди. Халқаро илмий симпозиумлар, конференциялар ташкил қилинди. Монография ва тўпламлар чоп этилди. Ҳужжатли фильмлар суратга олинди. Буларнинг ҳаммаси ал Форобий ишларини чуқур ўрганиш, унинг меросини оммалаштириш имкониятини яратди. Эндиликда файласуфнинг қатор ишлари хитойлик олимлар ва ёшларга тақдим этилади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев ўзи ҳам бир вақтлар ушбу университетда ўқиганини эслатди, шунинг учун ал Форобий бюсти очилишини ўзи учун улкан шараф эканлигини тилга олди. Президент мазкур даргоҳда мутафаккирнинг мероси чуқур ўрганилишини, бу - маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади. У профессор Лю Шицин билан ҳам суҳбатлашди. Бир замонлар олим стажировка учун келган Қосим-Жўмарт Тўқаевга дарс берган. Президент Пекин Тил ва маданият университетига ал Форобий портретини тақдим этди ҳамда унда таълим олаётган қозоғистонликлар билан учрашди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.