Твиттердаги аккаунтида Қозоғистон президенти шундай дейди, иқтибос келтирамиз:
«Мамлакатларимизни тарихий дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталари боғлаб турибди. Ҳар томонлама ҳамкорлик стратегияси янада ривожлантирилади».
Эслатамиз, 28 май куни Туркия тарихида илк марта президент сайловларининг иккинчи тури ўтказилди. Бюллетенларнинг деярли барчаси ҳисоблангач, давлат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғон пешқадам бўлгани аниқланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси