Қосим-Жўмарт Тўқаев Тожикистон
Парламенти Қуйи палатаси раиси Маҳмадтоир
Зокирзода
билан учрашди. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, Қозоғистон-Тожикистон муносабатлари юқори даражада равнақ
топиб бораётгани кузатилмоқда. Бундан кейин ҳам шундай бўлади. Айниқса,
тарихий келишув – Иттифоқчилик муносабатлари
тўғрисида шартнома имзоланганидан сўнг. Парламентлараро
алоқалар ҳам ҳамкорликнинг аҳамиятли элементига айланмоқда. Ўз навбатида, Маҳмадтоир Зокирзода келусида ҳам бу
алоқаларни мустаҳкамлаш ва шартномавий-ҳуқуқий асосда кенгайтиришга тайёрлигини
билдирди. Таъкидлангани каби, Қозоғистон
Тожикистон учун ишончли дўст ва стратегик шерик ҳисобланади.
Қозоғистон Президенти Тожикистон Бош вазири билан учрашди
Шундан сўнг Қосим-Жўмарт Тўқаев Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашув ўтказди. Қозоғистон Президенти эришилган
келишувлар икки давлатнинг кўпқиррали ҳамкорлигини янги даражага кўтаришига
ишонч билдирди. Қоҳир Расулзода сўнгги йилларда
алоқалар сезиларли фаоллашганини таъкидлади. Шу сабабли, маҳсулот айланмасини 2 миллиард долларга етказиш
вазифаси – бажарилиши осон иш. Суҳбатдошлар имзоланган шартномаларни амалга ошириш муҳимлигини яна бир
бор таъкидлаб ўтдилар.
Абдумалик Сарманов таржимаси