Сайлов-2023: Халқаро кузатувчилар жараёнга ижобий баҳо берди

Сайлов-2023: Халқаро кузатувчилар жараёнга ижобий баҳо берди

Экспертлар шундай дейди. 19 март куни барча жараёнлар қонунга мувофиқ бўлаётганини халқаро кузатувчилар диққат билан кузатиб борди. Улар орасида ўнлаб хориж давлатлари ҳамда ЕХҲТ, ШҲТ, Осиёда ишонч чоралари ва ҳамкорлик, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари мавжуд. Кун давомида улар сайлов участкаларида бўлди ва жараённи кузатиб борди. Мутахассислар тадбирга тайёргарлик ва фуқароларнинг сиёсий фаоллигини юқори баҳолади. Ўз ҳақ-ҳуқуқларини ва сайлов жараёни қоидаларини яхши биладиган ёшлар фаол иштирок этди.

Петер Кмец, Словакия республикаси халқ радаси депутати:

- Одамлар ўзи истаган депутат ва сиёсатчига бемалол овоз бериш имкониятига эга. Агар Словакияда бўладиган сайловлар билан таққосласак, жараён жуда ўхшаш. Сайлов – демократия байрами. Сайлов участкаларида фаоллик яхши. 

Григорий Логвинов, ШҲТ бош котиби ўринбосари:

- Биз ҳеч қандай норозилик, ҳақорат, қолаверса, сиёсийлашган,  нохолис ёндашганликда айблашганини эшитмадик. Барча масалалар ҳуқуқий йўл билан ҳал этилди.

Мато Арлович, халқаро кузатувчи /Хорватия/:

Бир нечта сайлов участкасида бўлиб ва тадбирнинг бориш жараёнини кузатиб, айта оламанки, тайёргарлик яхши бўлган. Ўтган галги сайловлар билан солиштирганда, бу сафарги номзодлар рўйхати анча катта. Шу билан бирга, ўз-ўзини илгари сурганлар ҳам бор... Имконияти чекланган шахслар ҳақ-ҳуқуқи таъминланган. Бу эса сайловни ташкил этиш қандай бўлганини англатади. Ғарбнинг ҳамма давлатида ҳам бундайи  кузатилмайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси