Астана халқаро форуми – ҳамкорлик майдонча

Астана халқаро форуми – ҳамкорлик майдонча

Астана халқаро форуми – илҳом берувчи қизиқарли ғоялар, энг муҳими — ҳамкорлик ва мулоқотни илгарилатувчи майдонча. Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтган анжуман ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, энергетика ва инновациялар соҳасида тажриба ва ғоялар алмашиш бобида навбатдаги қадам бўлди. Фин компанияси вице-президент Варцила Кеннет Энгблом шундай фикр билдирди.


Кеннет Энгблом, Wärtsilä компанияси вице-президенти, Финляндия:


- Мазкур форумда биз Қозоғистон энергетика соҳасининг турли секторларида ишловчи қизиқарли шахслар билан учрашдик. Биринчи навбатда Энергетика вазири билан мулоқотни кўрсатгим келади. Менимча, Қозоғистон тикланувчи энергия манбалари улушини ошириш бўйича яхши режалар тузган. 2030 йилгача 15 ва 2050 йилгача 50 фоизли маррага етиш мақсадлари ажойиб.


Итальянлар эса Қозоғистонда ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш имкониятига қизиқаяпти. Компаниялардан бири турбиналар ишлаб чиқаради ва Алматидаги ТЭЦ-3 қурилишида қатнаша бошлади. Унинг вакили бўлган Паоло Арригеттининг фикрича, мамлакатда бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратилган.


Паоло Арригетти, Ansaldo Energia компанияси вакили, Италия:


- Қозоғистондаги фаолиятни кенгайтиришни, доимий ваколатхона барпо қилишни. Қозоғистон Ҳукумати сўнгги ўн ийлликда мамлакатнинг Марказий Осиёдаги қулай ўрнидан фойдаланиш бобида катта ишларни амалга оширди, қўшни давлатлар учун «дарвоза» вазифасини бажара бошлади. Шу жиҳатдан олганда, биз Қозоғистон билан алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдормиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси