Бугун - 26 июляь куни
Парижда 33-ёзги Олимпиада ўйинлари
очилиши маросими ўтказилади. Тўрт йилда бир марта ўтказиладиган улкан анжуман
ташкилотчилари таъкидлашича, спортчиларнинг анъанавий паради стадионда эмас, Сена дарёсида ташкил қилинади. Ҳар бир делегация алоҳида қайиқда
ҳаракатланади. Спортчилар юришида 206
давлатдан 10
минг одам қатнашади. Олимпиада очилоиши маросимини 100 нафардан зиёд
давлат ва ҳукумат раҳбарлари, 300 минг нафардан
зиёд томошабин бевосита кузатиши кутиляпти. Франция пойтахти кўчаларида хавфсизликни
таъминлаш учун 45 минг нафар, шу жумладан,
махсус кучлар таркибидаги полициячи жалб этилади. Жами 32 спорт
тури бўйича 329 та медаллар жамламаси
тақдим этилади. Шулардан 25 тасида Қозоғистон вакиллари медаллар учун
курашади. Мамлакат Олимпиада терма жамоасида 80 нафар спортчи бор. Енгил атлетикаси Ольгу Сафронова ва
боксчи Асланбек Шимбергенов Ёзги Олимпиада ўйинлари очилишида республика байроғини кўтаради.
Абдумалик Сарманов
таржимаси