Тенге илу бўйича Қозоғистон терма жамоасига учта спортчи
киритилди. Улар V
Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида мамлакат
шарафини ҳимоя қилади.
Республиканинг энг кучли атлетлари Олимпиада тайёргарлик марказида саралаб олинди. Спортчилар «қўс құлаш», «бес белес» ва
«жети қут» услубларида беллашишди. Таъкидлаш лозимки, тенге илу мусобақалари этноаулда 11-13
сентябрь кунлари ўтказилади.
Бақит
Тўлтай, тенге илу бўйича
Қозоғистон терма жамоаси аъзоси:
– «Жети қут» услубида биринчи даврада 7 танга, иккинчисида 7 танга олдим. Шу тариқа,
олдинга чиқиб олдим. Умуман олганда, авваллари кўкпар ўйнардим, кейинроқ тенге
илуни маъқул кўрдим. Кўчманчилар ўйинларини сабрсизлик билан кутяпман, мамлакат
шарафини ҳимоя қиламиз. Ғалабадан умидвормиз.
Бекнур
Сериков, тенге илу бўйича
Қозоғистон терма жамоаси аъзоси:
- Тенге илудаги уч услубдан «жети қут»га тайёрландим. Кўчманчилар ўйинлари мен учун жуда муҳим мусобақа.
Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишимиз зарур. Чунки ўйинлар ўз юртимизда
ўтказиляпти. Бу эса барчамиз учун жуда муҳим.
Абдумалик Сарманов
таржимаси