Мамлакатимиз археологлари Қозоғистон шимолидаги Ақ-Ирий шаҳри
харобаларида аввал номаълум бўлган иншоотларни топишди. Уларнинг нима учун
ишлатилгани ўрганиляпти. Қазув ишларини олиб борган мутахассислар таъкидлашича,
олимлар ўрта асрларда металл эритилган иншоотларга дуч келган бўлиши мумкин.
Анатолий
Плешаков, тарих фанлари номзоди,
профессор:
– Ғиштлар бу иншоотларнинг ўрта асрларга оидлигидан дарак
беради. Лекин аниқ нима учун ишлатилганини ҳали айтолмаймиз. Қазув ишлари уч
йилдан буён давом этяпти. Ҳалигача тагига етиб бормадик. Кул-шлак чиқяпти. У
одатда металл эритилганидан дарак беради.
Сак даврига оид Ақ-Ирий шаҳри ўзига хос
муҳофаза қалъаси вазифасини бажарган. У 1968 йилда кашф қилинган. Иншоот уч бурчакли тепаликда жойлашган, унинг икки томонидан яқинлашиш имконсиз. Мудофаа
истеҳкомлари қурилган. Олимларга ердан артефактларни
чиқариб олишга 50 нафар талаба ёрдам беряпти. Бундай экспедициялар туфайли ҳар йили ўтмишдаги одамлар ҳаёти ҳақидаги янги маълумотлар олинади. Шу жумладан,
эрта темир даврига оид маълумотлар ҳам кўп.
Мейрамбек Сарсенбай, талаба:
– Аввало, маданий қатламлар борлиги аниқланди. Уларнинг
ҳар бири қандайлигини билиб олиш лозим. Шпатель ва чўтка билан ишлаш лозим. Ердан
майда артефактларни қандай чиқариб олишни ҳам билиш лозим. Мен тарих йўналишида
ўқийман, албатта тарихчи бўламан. Археологияга жуда қизиқаман.
Экспертлар Евроосиё учун тенгсиз топилмалар кашф қилинган
бўлиши мумкин, деб тахмин қилмоқда. Шунинг учун мазкур қазув ишлари археологияда
сак даврини ўрганиш бўйича янги йўналишни очиб бериши мумкин.
Абдумалик Сарманов
таржимаси