Япон мутахассислари гидротехник иншоотларни кўрикдан ўтказади

Япон мутахассислари гидротехник иншоотларни кўрикдан ўтказади

Қозоғистонда тошқинларнинг олдини олиш учун гидротехник иншоотлар модернизация қилинади. Бу ишда Япония мутахассислари ёрдам беради. Қунчиқар мамлакатда бу йўналишда кўплаб самарали ишланмалар бор. Томонлар жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб биргаликда иш юритиши мумкин, дея маълум қилди тегишли вазирлик.

Ғалимжан Қамбарбеков, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазирлиги бошқармаси бош эксперти:

– Япония ёрдам беришнинг икки вариантини кўриб чиқяпти. Биринчиси – Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги орқали. Иккинчи вариант – Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги воситасида. JICA ташкилоти жорий йилнинг июнь ойидан техник ёрдам кўрсатади. Япония устувор тартибди қисқа муддатда мустаҳкамланиши лозим бўлган иншоотлар рўйхатини сўради. Маълумотлар дарҳол тайёрланади ва етказиб берилади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.