Қозоғистон ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари Астана ва Лондон
ўртасида алоқаларни ривожлантириш масаласини
муҳокама қилди. Томонлар тадбиркорлик, савдо
ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро фойдали лойиҳа ва
ташаббусларни илгарилатиш ҳақида келишиб олди. Имзоланган Стратегик шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома бунга
ёрдам беради. Шу жумладан, илмий тадқиқотлар бўйича бирга ишлаш кўзда тутилган.
Британиялик дипломат таъкидлашича, шартномага мувофиқ Англияда ўқишни истаган Қозоғистон
фуқаролари учун стипендия 2 марта оширилади. Шунингдек, Қозоғистонни тарк
этмасдан туриб таълим олиш имконияти ҳам бор. Алматида Британиянинг Queen’s
University Belfast университети филиали очилади. Оксфорд университетида эса
қозоқ тили ўрганилади. Дэвид Кэмерон ташрифи доирасида соғлиқни сақлаш ва
транспорт билан боғлиқ ҳар икки томон учун фойдали бир қанча ҳужжатлар имзоланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.