Ерлан Қарин Президент Мактубини шарҳлади

Ерлан Қарин Президент Мактубини шарҳлади

Қозоғистон Давлат маслаҳатчиси Президент Мактубини шарҳлади. Ерлан Қарин унинг асосий ғояси кенг кўламли рақамлаштириш ва барча соҳаларда сунъий интеллектдан фойдаланиш эканлигини таъкидлади. Президент ушбу воситалардан фойдаланишни фаол йўлга қўйишни топширди. Ушбу қадамларнинг барчаси янги Рақамли тараққиёт миллий стратегиясига бириктирилади. Ерлан Қарин таъкидлашича, амалда Қозоғистон ушбу соҳада тизимли қарорлар қабул қилаётган дунёдаги дастлабки давлатлардан бирига айланади. Шу тариқа, республика технологик ривожланган келажак мамлакати сифатида ўзини намоён этади. Бундан ташқари, Давлат маслаҳатчиси рақамли трансформация ва сунъий идрокни жорий этишни янги миллий ғоя, деб атади.

Абдумалик Сарманов таржимаси