3 декабрь куни Эр-Риёдда Қозоғистон ва Франция раислигида One Water Summit ўтказилади. Давлат раҳбари муҳим халқаро воқеага тайёргарликнинг бориши бўйича ҳисобот тинглади. Қосим-Жўмарт Тўқаев маслаҳатчи – Президентнинг халқаро экологик ҳамкорлик бўйича махсус вакили Зульфия Сулейменовани қабул қилди. Президент экология, сув захиралари ва биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш бўйича мамлакат ташаббусларини сифатли шаклда тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

