Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин икки карра Совет Иттифоқи Қаҳрамони Талғат Бегелдинов ёдгорлигига гул қўйди. 1945 йилги Ғалаба паради иштирокчиси бўлган машҳур штурмчи учувчи шарафига уч йил аввал монумент қўйилганди. Тадбирда Миллий қурултой ва Ёшлар сиёсати кенгаши аъзолари ҳам иштирок этди. Маросим иштирокчилари Ғалаба учун қаҳрамонларча курашган барча аскарларни хотирлаб, бир дақиқа сукут сақлади.
Бош вазир – байрам тантаналарида Астанада Ғалаба байрами тадбирлари доирасида Бош вазир иштирокида Халқ Қаҳрамони Рахимжан Қўшқарбаев ёдгорлигига ҳам гулчамбарлар қўйилди. Бир дақиқа сукут сақланиб, Берлин жангида Рейхстагга байроқ тиккан жасур юртдошимиз ва бошқа барча уруш қатнашчилари ёд этилди. Ўлжас Бектенов таъкидлагани каби, урушда жасорат кўрсатган юртдошларимиз ҳаёти Қозоғистоннинг ёш авлодига намуна бўлиши лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси.