Қозоғистон Миллий музейи Ипак йўли ёдгорликлари виртуал кўргазмада намойиш этяпти. Экспонатлар қаторида сопол буюмлар ва қадимий тангалардан ташқари «Олтин одам»ни ҳам кўриш мумкин. Лойиҳа Алматидаги ЮНЕСКОнинг минтақавий офиси ёрдамида рўёбга чиқарилди. Экспозицияда, шунингдек, санъат асарлари нусхалари, ташкилотнинг Инсоният мероси рўйхатига киритилган меъморий ёдгорликлар ва объектлар ҳақидаги маълумотлар ҳам бор. Бошқа давлатларнинг архивларини ҳам томоша қилиши мумкин. Онлайн-залда Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон миллий музейларидаги халқ меросига оид 60 дан зиёд буюм қўйилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

