Қозоғистон Ҳукуматида транзит салоҳиятини ривожлантириш муҳокама қилинди

Қозоғистон Ҳукуматида транзит салоҳиятини ривожлантириш муҳокама қилинди

Қозоғистон Ҳукуматида транзит салоҳиятини ривожлантириш муҳокама қилинди. Асосий эътибор «Яшил йўлак»лар яратишга қаратилди. У чегарани кесиб ўтишни жадаллаштиради ва божхона жараёнларини соддалаштиради. Айни вақтда, жараёнларни рақамлаштириш катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда Молия вазирлиги «Кеден» тизимида божхона транзит модули ва олдиндан маълумот бериш имкониятини яратди. Давлат назорати турлари автомат тарзда аниқланяпти, «ягона дарча» тамойили орқали иш юритиляпти. Электрон навбат тизими ҳам ишга тушди. Хитой ва Ўзбекистон чегарасида автомат тарзда хорижий ижозатномалар бланклари берилади. Қозоғистон Молия вазирлигида «Чокларсиз транзит» кўп томонлама шартномаси лойиҳаси ишлаб чиқилди. У 2026 йил баҳоридан Ўзбекистон билан бирга рўёбга чиқарила бошлайди. Таъкидлаш лозимки, сўнгги беш йил ичида Қозоғистон орқали транзит ҳажми 20 фоизга ошди. Йил охиригача юк ташиш ҳажми 33 миллион тоннага етиши кутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси