Астанада «Al
Jazeera билан бир ҳафта» тадбири бошланди. Мақсут
Нариқбаев номли университетнинг халқаро журналистика
мактаби талабалари учун тренингларни медиатузилманинг
етакчи мутахассислари олиб боради. Тадбир
Қозоғистон президенти телерадиомажмуаси ёрдамида ташкил этилмоқда. Қўшма лойиҳалар
доирасида «Янгилик репортажлари», «Маълумотлар журналистикаси», «Рақамли сторителлинг»,
«Мобиль журналистика» ва «Янгиликлар
бошловчилари курслари» бўйича маърузалар
ўқилади. Шу тариқа, бўлажак оммавий ахборот воситалари мутахассислари халқаро
телекомпаниянинг замонавий тажрибасидан баҳраманд бўлади. Талабаларга Al
Jazeera мухбирларидан талаб қилинадиган касб стандартлари тақдим этилади. Эслатамиз,
медиаташкилот Доха, Лондон, Куала-Лумпур ва Вашингтонда
штаб-квартираларга эга.
Ерболат Мухамеджан,
Maqsut Narikbayev University Директорлар кенгаши раиси ўринбосари:
- Йирик халқаро телекомпания
томонидан олиб бориладиган бундай машғулотлар талабаларимизга ижобий таъсир
кўрсатади, деб ҳисоблаймиз. Олдинига тингловчилар тренингдан ўтади, сўнгра ўз лойиҳаларини ҳимоя қилади. Чунки дастурга
кўра маърузалар ва амалий машғулотлар кўзда
тутилган. Талабалар айни вақтда камера билан ҳам ишлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.