Сианда «Хитой –
Марказий Осиё» инсон ҳуқуқларини ривожлантириш форуми ўтказилди. Осмон ости
мамлакатида экспертлар ўзаро алмашинувларни муҳокама қилди. Улар фикрича, иқтисодий
ва ижтимоий ҳуқуқлар аҳоли турмуш сифатини оширишда мустаҳкам асос бўла олади.
Алишер Тастенов,
Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар
институти бош эксперти:
- Инсон
ҳуқуқларига келганда, Хитойда бу масала аввало ҳар бир фуқаронинг узвий қисми
бўлган иқтисодий ҳуқуқлар нуқтаи назаридан кўрилади. Яъни, фуқаронинг асосий
ҳуқуқига риоя қилинган тақдирда, қолган ҳамма қадриятларни унинг ўзи ярата
олади. Бошқача айтганда, барқарор иш ўрни, барқарор таълим имконияти бўлгани
ҳолда фуқаро ўз имкониятларини бамайлихотир рўёбга чиқаради.
Сўнгги йилларда
Хитой ва Марказий Осиё давлатлар ўртасидаги «С5+1» форматига эҳтиёж ортиб
боряпти. У минтақавий ҳамкорлик ва ХХР билан ўзаро алоқаларни кенгайтиришга
хизмат қиляпти. Бундан ташқари, ушбу форум июнь ойида Астанада бўлиб ўтган
«Марказий Осиё — Хитой» саммити доирасидаги муносабатларни ривожлантиради. Иштирокчилар
кадр тайёрлаш ва тажриба алмашишда давом этиш тўғрисида келишиб олди.
Сунь Вэйдун, «Хитой-Марказий
Осиё» формати котибияти Бош котиби:
– Биз бутун
дунёдаги одамлар ҳаётини яхшилашга, хавфсизлик ва маданий алмашинувларга
йўналтирилган ташаббусларни фаол рўёбга чиқарамиз. Яқин икки йил ичида Марказий
Осиё фуқароларига 3 мингта таълим гранти ажратилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

